Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қазоқов Акмал Алижонович
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилоят кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари
Телефон:
(0-365) 224-24-46
Факс:
(0-365) 223-11-54
Электрон почта: yoshlar@bx.rmk.uz

Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Низомга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, вилоят кенгаши бошқарувининг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;

Вилоят кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш, ёшлар ишлари бўйича бош мутахассис ва етакчи мутахассислар фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар ишини мувофиқлаштиради;

туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар ишини мувофиқлаштиради;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича фуқаролар йиғинларининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия ва тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиялари ҳамда фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари иш фаолиятини мувофиқлаштиради;

Кенгаш тузилмаларида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Вилоят кенгаши қарорлари ижроси юзасидан ахборот алмашуви ва назорат ишларини амалга оширишни такомиллаштиришнинг услубий асосларини яратиш ва амалиётга жорий қилишни таъминлайди;

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлашда, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлиги йиғилишлари баёнларида белгиланган фаолият йўналишларига оид бандлар ижросини таъминлайди;

вилоят кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;

вилоят Кенгаши Низомига қатъий риоя этган ҳолда тасдиқланган вазифалар тақсимоти ижросини назоратини амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларига маълумот тайёрлайди;
ҳар чоракда влоят кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан туман (шаҳар) кенгашлари ҳисоботлари асосида республика кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлигига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;

фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;

фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

Кенгаш раисининг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликни амалга оширади;

фаолият йўналишига доир масалалар бўйича туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва вилоят кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;

фаолият йўналишига доир масалалар бўйича туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;

соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни чиқаришга масъул ҳисобланади; фаолият йўналиши бўйича маъсул ходимларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради;

конференсиялар, семинарлар, вилоят кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади; фаолият йўналишига доир масалалар бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари Низомларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини, йиллик иш режасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижроси юзасидан мониторинг юритади;

ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади; фаолият йўналишидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;

 фаолият йўналиши бўйича ходимларга хизмат вазифаларини тақсимлаб беради, уларнинг иш фаолиятини йўналтиради ва назорат қилади. оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;

Вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли туман (шаҳар) кенгашларининг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.

а) Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш йўналишида: фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради; маҳаллаларда ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб боришга қаратилган тадбирларини ташкиллаштиради. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек муаммоларнинг бартараф этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратининг изчил амалга оширилишини таъминлайди;

 туман (шаҳар) кенгашларида, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муносиб кадрларнинг фаолият кўрсатишлари, уларнинг малакасини ошириш ва замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;

маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, «адолат тарозиси»га айлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди. б) Жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш йўналишида:

фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни белгилайди; маҳаллаларда ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаш тизимида маънавий-маърифий тарғибот ишларини йўлга қўйишни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва услубий ёрдамлар кўрсатади;

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди; маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган оилалар аъзолари ва аҳоли ўртасида профилактик ишларини олиб боришда фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга амалий, услубий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди;

оилаларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, уларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўради;
тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари томонидан маърифий тадбирлар, тарғибот ишларини амалга оширилишини назорат қилади ва уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;

в) Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналишида: ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ва уни амалиётга тадбиқ этилишини ташкил этади;

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик литсейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлайди;

ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва улар ижросини таъминлайди;

кекса авлод вакиллари, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жойларини тартибга келтириш, улар ҳолидан хабар олиш тадбирларини амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширилишини таъминлайди;

 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан фуқаролар йиғинларининг ижтимоий шерикчилик асосида ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди.

 г) Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш йўналишида:

маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради;

фуқаролар йиғинларининг жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш мақсадида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши, шунингдек, сайёр судлар ўтказилиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган шахслар билан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишларини ўтказилишини ташкиллаштиришга кўмаклашади;

фуқароларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича вазифалар кўламини янада кенгайтириш чораларини белгилайди, амалга оширилган ишларни таҳлил қилади.

д) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида: фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқилишини таъминлайди;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий бинолар билан таъминланишини ташкиллаштиради;

 фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишни таъминлайди;

фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди.



2005-2013 йй.- Бухоро Озик овқат ва Енгил саноат технологиялари институти талабаси
2006-2007 йй.- Бухоро Давлат университети ҳузуридаги ахборот технологиялари академик литцейда техник оператори
2007-2010 йй.-Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Бухоро вилоят филиалида спорт ишлари бўйича мутахассиси
2010-2010 йй.-Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Бухоро вилоят филиалида спорт ишлари бўйича омбор мудири
2010-2010 йй.- Бухоро Давлат университети ҳузуридаги ахборот технологиялари академик литцейи хазиначиси
2010-2012 йй.-Бухоро вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятида мутахассиси
2013-2013 йй.-Когон тумани «Баркамол авлод болалар маркази» мутахассиси
2013-2014 йй.-Когон тумани «Баркамол авлод болалар маркази»га ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари
2014-2014 йй.-“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви етакчи мутахассиси
2014-2017 йй.-“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раис ўринбосари
2017- й. ҳ.в - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари


Ду
10:00 - 12:00
Се
Чо
Па
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech