Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Когонда сайловлар якунланди
14 May 2019

  Когон туманида мавжуд 23 та маҳалла фуқаролар йиғинларида раис сайлови   муваффақиятли якунланди.

  Ҳудудда сайлаш ҳуқуқига эга 81000 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 6423 нафари вакил сифатида сайлов жараёнларида бевосита иштирок этишди.

  Асосий диққат-эътибор жараённинг шаффоф, адолат тамойиллари асосида ўтказилишига қаратилди. Бунда аввало сайлов олдидан рисоладагидек тайёргарлик кўрилгани муҳим аҳамият касб этди. Чунончи, барча техник воситалар шай ҳолатга келтирилиб, биноларда хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам хизматлари ташкил этилган.

  Сайлов олди тайёргарликларида кўмаклашувчи комиссия раиси сифатида жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллик нормаси белгилаш жараёнида қатнашиб, бунга шахсан амин бўлдим, - дейди туман кўмаклашувчи комиссия раиси Зафар Қобилов. - Комиссия томонидан номзодлар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилди. Сайловолди дастурлари билан тўлиқ танишиб чиқилди. Муносиблар раисликка номзод сифатида кўрсатилди. Сайловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари фаолиятидан ҳам қониқиш ҳосил қилдик. Бу фидойи инсонлар жараённинг юқори савияда ўтишида қўл-қанот бўлдилар.

  -“Тун Ироқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзосиман, - дейди Жамол Саидов. - Маҳаллада 6 та кўча бор. Аҳоли сони 3775 нафардан ортиқ. Ишчи гуруҳимиз қонун талаблари асосида холис кишилардан таркиб топди. Куни-кеча Когон тумани миқёсидаги сайловларга бизнинг маҳалла якун ясаб берди. 308 нафар вакил ўзи муносиб деб билган номзодга ишонч билдирди.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 77

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech