Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 May 2019

   Одамларнинг кундалик ўй-ташвишларини тушуниб, ҳамдард, ҳамфикр бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилишда энг яқин кўмакчи тузилма бўлган маҳалла тизимида муносиб шахсларнинг раис сифатида сайланиши фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим омилдир.

    Вилоятимизнинг Пешкў туманидаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам сайлов жараёнлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

   Бугун 13 май куни тумандаги “Шавгон”, “Қучоқ”, “Маҳаллаимиришкор” МФЙлари билан бир қаторда “Янгиобод”да ҳам сайловлар уюшқоқлик билан ўтказилди. Вакилларнинг 261 нафари маҳалла ҳаёти учун муҳим саналган ушбу ижтимоий-сиёсий жараёнда фаол қатнашдилар.

   -Маҳалламиздаги ташкилотчилик қобилияти ва ҳаётий тажрибага, обрў-эътиборга эга инсонларнинг вакиллар сифатида сайланишига эришиш маҳалламизнинг келгуси тақдирини белгилаб беради, - дейди вакиллардан бири Офандар қишлоғилик Рамазон Саидов. – Ҳар иккала номзод ҳам етакчилик қобилиятига эга, маҳалламиз аҳлининг ҳурматини қозонган шахслар. Ҳар иккисининг ҳам дастури билан яқиндан танишдим. Ўзим муносиб деб билган номзодни ёқлаб овоз бердим.

   “Янгиобод” МФЙ туман марказидан 20 метр узоқликда жойлашган, - дейди шу куни энг кўп овоз йиғиб раисликка сайланган Улуғбек Ҳамроев. – Энг катта муаммоларидан бири ички йўллар ва ичимлик суви билан боғлиқ. Айниқса, Қорақалпоқ қишлоғи аҳолисини ички йўллар муаммоси анча қийнаб қўйган. Бундан ташқари иккита маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида атиги битта мактабгача таълим муассасаси борлиги болаларнинг қамров даражасини тушириб юборган. Ана шу муаммолар билан бир қаторда таъмирталаб аҳволга келиб қолган маҳалла биносини таъмирлашни ҳам мақсад қилганмиз.  

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 102

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech