Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Жараён ниҳоясига етмоқда
14 May 2019

   Бугун Шофиркон, Қоракўл ва Қоровулбозор туманларида ҳам сайловлар муваффақиятли якунланди.

   Шофиркон туманидаги “Нурафшон”, “Ҳорун”, “Чандир” ва “Қўрғони Вардонзе” МФЙлари маҳалла оқсоқоли сайловига якун ясади. Туманда мавжуд 50 та маҳаллада сайловлар демократик тамойиллар асосида ўтиши таъминланди.

   - Ушбу жараёнда аҳоли фаол иштирок этди, - дейди туман кўмаклашувчи комиссияси раиси ўринбосари Иброҳим Тўқсанов. – Жойларда сайловда қатнашган вакиллар номзодларнинг дастурини диққат билан тинглаб ўз муносабатларини билдиришди. Янги раислар ҳукуматимиз томонидан уларга берилаётган зарур имкониятлардан фойдаланган ҳолда келгусида ҳудудларни ободонлаштириш, одамлар турмуш шароитини яхшилаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар бандлигига кўмаклашиш, маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини ошириш йўлида хизмат қилишга қатъий киришмоқлари лозим. Зеро, маҳалла келажаги ҳар жиҳатдан раиснинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 89

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech