Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 May 2019

   Вилоятимизнинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови уюшқоқлик билан ўтказилиб, муносиб номзодлар сайланиши таъминланмоқда. Айниқса, бу жараёнда аҳолининг фаол иштирок этиши жараёнларни адолат мезонлари асосида ўтказиш, номзодлар ичидан ҳар жиҳатдан ташаббускорларини саралаб олиш имконини бермоқда.

   Воҳада мавжуд 543 та фуқаролар йиғинлари раиси сайловига бир нечтадан номзод кўрсатилган бўлиб, 12 май ҳолатига кўра, ҳудуднинг 376 та фуқаролар йиғинларида 913 нафар тавсия этилган номзодлар ва 89793 нафар фуқаролар вакиллари иштирокида сайлов жараёнлари ўтказилди. Ушбу сайловларда 376 нафар ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, аҳолини бирлаштира оладиган ва ўзига эргаштира оладиган номзодлар раис сифатида сайланди. Энг қувонарлиси, янги раисларнинг 155 нафари биринчи маротаба сайланган бўлса, қолган 221 нафари яъни 58,8 фоизига аҳоли томонидан қайта ишонч билдирилди ва улар яна уч йил раис сифатида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлишди.

   -Мен шу маҳаллада туғилиб вояга етдим. Ҳудудимизнинг барча ташвишу муаммоларидан хабардорман – дейди Вобкент туман “Ниёзхўжа” МФЙ раиси Юсуф Қобилов – Маҳалладошларим раисликка менинг номзодимни қўйишди, учинчи марта раисликка сайландим. Аҳоли ишончидан бениҳоя хурсандман, албатта бу ишончни оқлайман. Бугун маҳаллага давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, жорий йил апрель ойида қабул қилинган маҳалла институти мавқеини тубдан оширишга қаратилган Фармон билан уйма-уй юорибаҳоли муаммоларини аниқлаш, уларни давлат ва жамаот ташкилотлари билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича раисларга зарур ваколатлар берилди. Маҳалла институти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бундай шарт-шароитлар бизни шиддат билан ишлашга аҳоли учун кўмакдош бўлишга чорлайди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 90

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech