Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 May 2019

    Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухоро шаҳридаги Фитрат маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юқори кайфиятда ўтган, сайлов якунларига кўра, вакилларнинг аксарияти Рўзимурод Маҳмудовга овоз берган ҳамда ушбу номзод янги раис сифатида фаолият бошлаган эди.

   Давлат бошқарув органларида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлгани учун ҳам Р.Маҳмудов маҳалла ишига бегонасирамай кириб келди.

  Аҳоли моддий фаровонлигини ошириш, улар рўзғори тўкинлигини таъминлаш ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигининг бирламчи омили эканлигини англаган янги раис “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз” дастурлари ижросини таъминлашда алоҳида фаоллик кўрсатди. Натижада қисқа вақтнинг ичида беш нафар кам таъминланган оила вакиллари ўз бизнес режаларини тақдим этган ҳолда имтиёзли кредитларга эга бўлишди. Чунончи, Исмат Раззоқов 21 миллион сўмга аравачали мотоцикл харид қилиб, қурилиш моллари ташиш хизматини йўлга қўйган бўлса, Мақсад Баротова 10 миллион сўмга иккита тикув машинаси сотиб олди.

    Айни пайтда яна беш нафар аҳолининг кредитлари расмийлаштириш жараёнида. Бугун эрта улар ҳам кредит эвазига керакли ускуналарини харид қилишади.

   Р.Маҳмудовнинг таъкидлашича, сайлов даврида ҳудуддаги 24 нафар кам таъминланган оилаларнинг 10 нафари айнан “Ҳар бир оила -тадбиркор” дастури доирасида моддий аҳволи яхшиланди. Тадбиркорликка хоҳиш билдирмаган саккиз нафар оила вакилини эса ишга жойлаштириш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.

   Ўз навбатида янги раис раҳбарлигида ободончилик борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Муҳаммад Иқбол кўчасининг маҳаллага тегишли қисмида яқинда катта ҳажмда қурилиш ишлари бажарилди. Эндиликда Р.Маҳмудов раҳбарлигида ушбу кўча ёқасидаги аҳоли хонадонларида ободончилик, кўча қиёфасига мос тарзда қурилиш-пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, маҳаллада ҳафтанинг ҳар шанба куни спорт куни деб белгиланиб, аҳолининг оммавий тарзда спорт билан шуғулланишлари ташкил этилмоқда.

   - Рўзимурод ака кўп йиллар маънавият соҳасида хизмат қилиб келган, - дейди ушбу маҳаллла фуқаролар йиғини вакили, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳалим Ражабзода. – Шу боис унинг сайловолди дастурида мазкур соҳа устувор аҳамият касб этди. Р.Маҳмудовнинг маҳалла кутубхонасини ташкил этиш, ёшлар тарбиясига маънавий жиҳатдан кўмаклашишни назарда тутувчи “Мададкор” ёшлар клуби фаолиятини йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида туризм маданиятини кенг тарғиб қилиш сингари лойиҳалари вакиллар томонидан қўллаб қувватланишига сабаб бўлди. Кўриниб турибдики, бугун аҳолининг ўзи ҳам эндиликда маънавий тикланишга эҳтиёж сезмоқда.

    Албатта атиги 7-10 кунлик фаолият билан бирор кишига тўлиқ баҳо бериш қийин. Аммо яна бир жиҳатни таъкидлаш жоизки бирор номзодни қўллаб қувватлаган маҳалла фаоллари ўша шахсдан ишни ҳам талаб қила олиши лозим. Шу жиҳатдан янги раиснинг ҳаракатчанлиги кўп жиҳатдан биз фаолларнинг кўмагимиз ва унинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини тўғри ўрната олишимизга ҳам боғлиқ. Бу борада биз янги раисга имкон борича кўмаклашамиз.

                                                                                               Акбар Рустамов


 

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 107

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech