Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 May 2019

   Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунида йиғин раиси ва унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларини ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссиясининг раислари ва аъзоларини сайлаш, маслаҳатчилар ва кенгаш девонининг миқдор таркибини белгилаш, масъул котибни тасдиқлаш каби қатор вазифалар фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ваколати этиб белгиланган.

   Ушбу ваколатни амалиётган татбиқ этиш мақсадида вилоятимизнинг барча ҳудудларида 27-31 май кунлари фуқаролар вакилларининг йиғилишлари ўтказилди. Ана шундай йиғилишлар 27-30 май кунлари Бухоро туманидаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

   Ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда фуқаролар йиғини органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларини шакллантириш мақсадида чақирилган йиғилишлар кун тартибига фуқаролар йиғини масъул котиби, йиғин кенгаши, раис ўринбосарларини сайлаш ва тасдиқлаш масалалари киритилди. Бундан ташқари, йиғилишларда фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари, тафтиш комиссияси, йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни, фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш каби қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

   Шунингдек, кенг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган номзодлар тавсия этилган ҳолда 36 та маҳалла фуқаролар йиғиниларининг масъул котиблари ҳам тасдиқлаб олинди.

   Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари, ёшлар масалалари, ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ҳамда тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчилик ва бошқа санаб ўтилган комиссиялар ҳамда жамоатчилик тузилмаларига раислик ва аъзолик лавозимларига муносиб ноамзодлар сайлаб олинди.

   -Фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўзининг биринчи мажлисида фуқаролар йиғини органларини шакллантиришда йиғинлар раислари ҳамда фаоллари ушбу тадбирга жиддий тайёргарлик кўришлари, ҳар бир номзодни синчиклаб ўрганиб, улар орасидан энг муносибларини масъулиятли лавозимларга тавсия этишлари талаб этилди, - дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раиси Шукурбек Тошев. – Чунки ушбу вазифага киришган ҳар бир шахс маҳалла ҳаёти ва эртанги тақдири учун муҳим масалаларни ҳал этиши лозим бўлади. Шу боисдан ҳам йиғилишлар давомида асосий ташкилотчилар саналган йиғин раислари ва фаоллари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига, айниқса фуқаролар йиғини органларини шакллантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардор бўлишлари ва уларда белгиланган нормаларга қатъий риоя этишларига эътибор қаратилди. Албатта, бу ўз-ўзидан тадбирнинг адолатли ташкил этилишига ҳамда фуқаролар йиғинида ишчан жамоанинг шаклланишига хизмат қилади. 

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 90

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech