Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Жараён муваффақиятли якунланди
15 May 2019

   Бухоро тумани

   Бухоро туманида мавжуд 36 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг барчасида сайловлар муваффақиятли якунланди.

  Қайд этиш жоизки, ҳудудда 160920 нафар аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 97991 нафарини сайлов ёшидагилар ташкил этади. Пухта ҳозирлик асосида ўтказилган сайловларда вакилларнинг 9795 нафари иштирок этиб, маҳаллаларнинг эртанги куни учун чин маънода муносиб номзодларни сайладилар.

  Ҳудуд аҳолиси, вакиллар, кенг жамоатчилик мазкур жараёнларда фаол қатнашди. Айниқса, номзодларнинг сайловолди дастурлари синчковлик билан кузатилди. Кўрсатилган 96 нафар номзод орасидан энг муносиблари раисликка сайланди.

   –Бу йилги сайловлар ҳар қачонгидан ўзгача руҳда кечди, – дейди туман сайловга кўмаклашиш комиссияси раиси Рашид Набиев. – Раисликка номзодларнинг барчаси эл-юрт орасида обрў-эътиборга, ҳаётий тажрибага эга кишилар. Бу эса ҳар жиҳатдан маҳалла раислигига муносиб шахсларнинг сайланишида асос бўлиб хизмат қилди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 94

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech