Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Жараён муваффақиятли якунланди
15 May 2019

   Вобкент туманида ҳам 44 та маҳаллада сайловлар якунига етди. Кўрсатилган 96 нафар номзодлар орасидан овоз бериш  жараёнида энг муносибларга аҳоли ишонч билдирди. Номзодларнинг 16 нафари 1-, 25 нафари 2-, 2 нафари 3- ва 1 нафари 4-марта раисликка сайланди. Учинчи марта қайта сайланганлар орасида “Чармгарон” МФЙ раисаси Шафоат Файзиева ҳам бор. У 1996 йилдан бери маҳалла тизимида фаолият юритди. Маҳалладошларининг унга билдирган қатъий ишончидан ниҳоятда хурсанд. Келгусида улар ҳаётига ижобий ўзгаришлар, янги ташаббусларни олиб киришни мақсад қилган.

   –Шу маҳаллага Шофиркон туманидан келин бўлиб тушганимга ҳам мана 40 йил бўляпти. – дейди у. – Шу маҳаллада томир ёйиб, фарзандлар, неваралар кўрдим. Тўйлар қилдим. Маҳаллам тақдири менинг тақдиримга айланиб улгурган. Раис сифатидаги фаолиятим даврида аҳоли фаровонлигини ошириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш йўлида қатор ишлар амалга оширилди. Ҳудудимиз тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди. Мавжуд 11 та кўчадаги эскирган газ трубалари ўрнига янгилари ўрнатилди. Учта тикув цехи, 7 та аёллар гўзаллик салонлари ташкил қилинди. Кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар олиб беришга кўмаклашилди. Лекин шунга қарамай, маҳалладошларимизни қийнаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Аввало бандлик масаласини ҳал этиш зарур. Бунинг учун сектор, Халқ қабулхонаси ва маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўямиз. Инвесторларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилса, бу муаммога ўз-ўзидан ечим топилади.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 68

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech