Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Жараён муваффақиятли якунланди
15 May 2019

Бухоро шаҳри

Бухоро шаҳрида ҳам сайлов жараёнлари ниҳояланди. 65 та маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловларда сайлаш ҳуқуқига эга 156522 нафар аҳоли номидан 18000 нафардан ортиқ ишочли вакиллар овоз бериш жараёнида иштирок этдилар. 154 нафар номзод орасидан муносиблар сараланди.

Сайловлар шаҳардаги 56 та мактаб, касб-ҳунар коллежи ва бошқа объектрларда бўлиб ўтди. Энг муҳими, жараёнлар адолат тамойиллари асосида, юқори савияда ўтказилди. Буни сайловчиларнинг кайфияти, хатти-ҳаракатлари, гап-сўзларидан ҳам англаш қийин эмас.

–Сайловлар – демократия кўзгуси, – дейди Мутал Бурхонов маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этган вакил Файзулло Норов. – Ушбу муҳим тадбирлар маҳалламизда ошкоралик, муқобиллик ва тенглик каби демократик мезонлар асосида ўтказилди. Илгарилари оқсоқол сайлови ўтганида бехабар қолган пайтларимиз ҳам бўлган. Бу йилги сайловларда вакил сифатида қатнашдик. Номзодларнинг келгусидаги фаолиятига доир дастурларини тингладик. Ўрни келганда ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён этдик. Айниқса, яширин овоз бериш йўли орқали раис сайлангани бизни бир қанча ноқулайликлардан қутқарди.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 74

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech