Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Беш ташаббус маҳалла нигоҳида
11 Jul 2019

   Бухоро шаҳридаги М.Бурхонов маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг маҳалла ёшлари ҳаётидаги ўрни акс эттирилган кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.

   Биринчи ташаббус- ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

1.png

2.png

3.png

4.png

   Иккинчи ташаббус- ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт сохасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

   7- сон мактаб ўқувчиси Муслимбек Хакимов 2019 йилнинг июн ойида Украинанинг Одессия шахрида бўлиб ўтган “ Универсал жанг” бўйича ўтказилган спорт чемпионатида 1-ўринни эгаллаб, олтин медал билан тақдирланган эди. Кўргазмали тадбирда томошабинлар ёш спортчи иштирокидаги “мастер клас”дан баҳраманд бўлишди.

5.png

6.png


   Шашка ва шахмат ўйинлари бўйича ака-ука Мирфайз ва Фазлиддин Амоновлар эса ўзларининг комбинацион ўйинлари билан тенгдошларининг ушбу ақлий спорт турига нисбатан қизиқишларини уйғотишди. Ёш спортчиларга Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди. 

7.png8.png

   Учинчи ташаббус - ахоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

   7-сон мактабнинг 10-синф ўқувчилари Артикова Феруза, Гулимова Парвина, Зарипов Шамшод, Мухитдинов Илхомлар ўз тенгдошларига компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашишди. Компьютерга қизиқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 

9.png

  Тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

 16-сон мактаб, 20-мактаб, 7-сон мактаб жамоалари тадбирда ўзларининг кутубхоналари билан ташриф буюришди. Кутубхонадаги 240 га яқин бадиий китобларлар билан тадбир иштирокчилари таништирилди. Ёшларнинг бўш вақтларида китобхонликка жалб қилиш мақсадида уйда ўтирган ўсмир ёшлар  кутубхонага таклиф этилди. 

10.png

11.png

12.png

   Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. 

   Мазкур мақсадда фуқаролар йиғинида  ахоли мехнат ярмаркаси ташкил этилди. Ўтказилган меҳнат ярмаркаси натижасида  4 нафар фуқаро жамоат ишчиси вазифасига жалб қилинди.  2 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма,  4 нафарига эса бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан хуқуқий маслахатлар берилди.

 14.png

Тадбирда Ёш қизлар хунармандчиликни ўрганиш тўгаракларида ўз қўллари билан ясалган ижод намуналари билан иштирок этишди. 

15.png

16.png

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 63

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech