Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалла фаолияти ривожининг муҳим асоси
17 Apr 2019

   Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказилишини таъминлаш мақсадида 15-17 апрель кунлари Бухоро вилоятида минтақавий ўқув-семинарлари ташкил этилди.

   Вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, масъул котиблари, туман ва шаҳар кенгаши бошқаруви раислари ҳамда ташкилий-услубий шўъбаси мутахассислари иштирок этган семинарларда сўзга чиққан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси А.Ғуломов мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш ва фуқароларимизни эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

   Хусусан, фуқаролар йиғинларида аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш борасида давлат идоралари, шу жумладан Халқ қабулхоналари билан, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳа ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш асосий талаблардан биридир. Шунингдек, маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолият самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этишда ҳам ушбу ҳужжат муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

   Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган семинарлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

DSC_6705.JPGDSC_6709.JPG

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 139

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech