Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалланинг ёш китобхонлари сараланди
11 Jul 2019
   Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши томонидан “Мен ўқиган китоб” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
1.jpg

   14-20 ҳамда 21-30 ёш тоифасида маҳалла ва шаҳар-туманлар босқичларида ғолиб бўлган 26 нафар иқтидорли ўғил-қизлар
иштирок этган вилоят босқичида “Буюк мутафаккир ва адиб” , “Бадиий асарлар билимдони” ва “Шеърият” шартлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
2.jpg

   Танловнинг 14-20 ёш тоифасида тенгдошларига нисбатан билим ва тафаккур қамровини намоён эта олган Жондор туман “Қазоқон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Озода Раупова мутлақ ғолиб деб топилди. Когон шаҳридаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар вакиласи Тахмина Қўзиева ҳамда Қоровулбозор туман “Чўлқувар” маҳалласидан келган Нодира Раҳмиддиновага мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

3.jpg

    Танловнинг 21-30 ёш тоифасида Ғиждувон тумани “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шаҳноза Қодирова энг юқори балл тўплаб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Когон туман “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини вакили Шукрулло Тўланов ҳамда Қоракўл туман “Оқолтин” маҳалла фуқаролар йиғини шаънини ҳимоя қилган Марҳабо Хайруллаевалар ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олишди. Ғолиб ва совриндорлар вилоят кенгашининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

4.jpg



Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 40

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech