Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Зирободда кутубхона очилди
1 Jul 2019

   Сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Китобдин яхши ёр бўлмас”, деган пурмаъно сўзлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Дарҳақиқат, китоблар маънавиятимизни юксалтирувчи шууримизга тиниқлик бахш этувчи ва ҳаётда бахтли-саодатли бўлишимизга йўл кўрсатувчи маёқдир.

   Шу жиҳатдан Когон шаҳридаги “Зиробод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Халқ кутубхонаси” ишга туширилиши байрам тусини олди. Тадбирга МФЙ масъул ходимлари, нуронийлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар таклиф этилди.

1 расм.jpg

   Унда сўз олганлар йиғилганларни маҳаллада “Халқ кутубхонаси” фаолияти бошланиши билан қутлашди ва бу саъй-ҳаракатлардан кўзланаётган мақсад ёшларнинг илмли, маърифатли, маънавиятли бўлишига ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлашди. Бу қутлуғ маскан зирободликлар ҳаётига ўзига хос эзгуликлар, қутлуғ ниятлар олиб киришини айтиб ўтишди.

2 расм.jpg

   Ихчам, замонавий услубда таъмирланган хонада жавонларга тахланган 4000 га яқин нусхадаги бадиий китоблар маҳалланинг катта-ю кичигини чексиз қувонтирди. Улар орасида бадиий, ижтимоий-сиёсий ва болалар адабиёти намуналари бор. Ташкилотчилар келгусида бошқа ҳудудларда ҳам мана шундай кутубхоналар ташкил қилиш ва китоб фондини мунтазам равишда бойитиб боришни кўзда тутишган.

3 расм.jpg

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 50

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech