Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Feb 2019

   Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномаларида “Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши,бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши-бизнинг бош мақсадимиздир ...” деганларида ёшларга муносиб таълим бериш, уларнинг илм фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш, таълим тизимини ривожлантириш, моддий техника базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш кераклиги, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим масала эканлигини, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифамиз бўлиб қолишини таъкидлаб ўтдилар.

       Дарҳақиқат кейинги йилларда ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, кўмакка муҳтож қатламлар қўллаб-қувватланиб, уларга уч турдаги нафақалардан берилиб, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида банк кредитлари бериш, янги уй-жойлар, жиҳозлар, маиший техника воситалари билан таъминлаш, даволанишлари, дам олишлари учун шарт-шароитлар яратилиб, ҳаётларидан рози бўлиб келмоқдалар. Ватанимиз,юртбошимиз томонидан фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келишларига қарамасдан негадир менинг назаримда бугунги кунда моддий ёрдам талаб қилувчилар сони камаймаяпти. Бугун ижтимоий иқтисодий соҳаларни ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири Президентимиз айтганларидек, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаб уларни ҳаётдан рози бўлиш даражасига етказиш. Халқимиз орасида “қўлдан берганга қуш тўймас”, деган нақл бор. Шундай экан берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, тинч бадавлат умр кечиришлари учун интилишлари лозим.

        Яқинда телевизорнинг тонгги дастурида шахмат бўйича Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони ва бугунги кунда уч карра жаҳон чемпиони ёш шахматчи Синдоровнинг устози Сирожиддин тўғрисидаги кўрсатувни кўриб, имконияти чекланган инсонни ҳаётини тўғри йўлга қўйиб, халқ корига ярайдиган, нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳонга Ватанимиз довруғини достон қилганлигининг гувоҳи бўлдим ва ўйланиб қолдим. Айрим қўли йўқ, оёғи йўқ, ҳаттоки кўзи ожиз инсонлар ҳаётда ўз ўринларини топиб, меҳнат қилаётганлари, уларда боқимандалик кайфияти йўқлигини кўриб, бундайларни ҲАЗРАТИ ИНСОН дегим келади. Аммо ҳамма ҳам шундайми? Айрим тўрт муччаси соғлом бўла туриб ҳам, бирор касб ёки ҳунарнинг бошини тутмай “берсанг ейман , урсанг ўламан” дейдиганлар йўқ эмас. АЛЛОҲ берган неъматларга шукроналик билдириб, берилган умрдан фойдаланиб, уни хайрли, савобли, намунали ишларга бағишласак айни муддао бўлар эди.

З.Раҳматова

Қоровулбозор туман маҳаллалар кенгаши раисининг

диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари    

 

Манба: Қоровулбозор туман Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 110

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech