Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бирдамлик, орасталик, меҳр-мурувват тимсоли
17 Aug 2019

   Юртимизда меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш, муҳтожларга кўмак кўрсатиш ўзига хос қадрият сифатида шаклланган.

photo_2019-08-17_08-46-17.jpg

   photo_2019-08-17_09-24-16.jpg

   Ана шу эзгу қадриятларни бевосита ўзида тажжассум этгани учун ҳам ҳашар минг йиллар мобайнида маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб, кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни улуғлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

photo_2019-08-17_10-05-23.jpg

photo_2019-08-17_10-12-10.jpg

   Айниқса, оиладаги бирор байрам, тўй-тантана олдидан кўпчилик бўлиб тозалик ва ободончилик ишларининг олиб борилиши ҳашарнинг қувноқ шукуҳига ўзгача шукуҳ қўшган.

photo_2019-08-17_10-06-36.jpg

   photo_2019-08-17_15-46-13.jpg

   Айнан шу сабаб бўлса керак Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672-ф-сонли фармойиши асосида халқимиз ҳаётидаги энг улуғ ва энг азиз тўй - Юртимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами олдидан ташкил этилган ушбу ҳашар ниҳоятда кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

photo_2019-08-17_10-56-44.jpg

photo_2019-08-17_11-10-51.jpg

  Хусусан, хайрия ҳашарининг илк кунида вилоят бўйича 302,5 минг нафар аҳоли, шундан 136 мингдан ортиқ ёшлар ободончилик ишларида иштирок этдилар.

photo_2019-08-17_13-03-01.jpg

photo_2019-08-17_16-09-02.jpg

   Ҳашар давомида 658 гектарга яқин майдон ободонлаштириб, 1,4 минг тонна маиший чиқиндилар чиқарилиб ташланди. 475,5 км. ариқ ва лотоклар тозаланди. 721 та қабристон, 25 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. 162,4 минг тупга яқин дарахтларга шакл берилиб оқланди.

photo_2019-08-17_11-20-45.jpg

  photo_2019-08-17_15-43-25.jpg

  Бевосита маҳаллалар ташаббускорлиги остида 185 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уйлари таъмирланиб, 331 нафар оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, 40 та маиший ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди.

 photo_2019-08-17_18-18-01.jpg

  photo_2019-08-17_18-15-45.jpg

Бир сўз билан айтганда вилоятда олиб борилаётган ҳашар тадбирлари юртимиз маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг шу мамлакат равнақи, ободлиги йўлида фаол хизмат қилаётганликлари, яратиш ва яшнатиш ҳисси билан яшаётганликларининг ўзига хос амалий ифодаси бўлмоқда.

photo_2019-08-17_18-16-59.jpg

   photo_2019-08-17_18-29-39.jpg

   Умумхалқ хайрия ҳашари эртага – 18 август куни, шунингдек ободонлаштириш ва тозалик ишлари бутун ойлик мобайнида ҳам давом этади.

Манба: Вилоят Маҳаллалар кенгаши ахборот хизмати / Кўришлар: 22

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech