Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
БУХОРОЛИК ФИДОЙИЛАР “МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
30 Sep 2019

     Бухоро вилоятида 544 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда. Оилаларни, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, бандликни таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар тарбияси, ҳудудларни обод масканга айлантиришда маҳалла фуқаролар йиғинларининг роли тобора ортмоқда.

     Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори фидойи ва маҳалла-кўй, эл-юрт ташвишида тунларни тонгга улаб ишлаган юртдошларимиз меҳнатига муносиб рағбат бўлди.

1.jpg

   Ушбу нишонга жорий йилда вилоятимиздан ўзини ўзи бошқариш органи ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 19 нафар фаол ва ташаббускор фуқаро ҳамда жамоатчилик тузилмалари вакиллари муносиб кўрилди.

    Шу муносабат билан бугун, 30 сентябрь куни вилоят ҳокимлигида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

5.jpg

   Тадбирда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган фуқароларни вилоят ҳокими Ўктам Барноев қутлади ва мукофотларни ўз эгаларига топширди.

6.jpg

  Бу очиғи, камтарона меҳнатимизга берилган юқори баҳо бўлди,-дейди тақдирланганлардан бири, Когон туманидаги “Ўртачўл” МФЙ раиси Ўткир Боқиев. -Беш мингдан ортиқ аҳолисига эга маҳалламизда бирорта жиноят ёки ҳуқуқбузарлик қайд қилинмагани, битирувчиларни иш билан таъминлашга, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга, қолаверса, тиббий хизмат сифати, шунингдек, ҳудудни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ана шундай ютуққа сазовор бўлдик. Албатта, бунда маҳалламиз жамоатчилиги, бошқа фаолларимизнинг ҳам хизматлари қўшилган.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 2

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech