Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бухоролик маҳалла фаоллари Самарқанд зиёратида
25 Sep 2019

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари ходимлари ҳамда маҳалла фаолларидан 105 нафари Самарқанд вилоятидаги диққатга сазовор обидалар ва зиёратгоҳлар бўйлаб саёҳат қилишди.

3.jpg

   - Яхши дам меҳнатга ҳамдам, - дейди Ромитан туман маҳаллалар кенгаши раиси ўринбосари Сабаҳат Жўраева. – Саёҳат доирасида нафақат Имом Бухорий, Шоҳи Зинда, Гўри Амир мажмуаларини зиёрат қилиб, Регистон ансамбли, Бибихоним масжиди ва бошқа диққатга савор масканларни кўрдик, балки гўзал тоғ табиати бағрида ҳам дам олдик. Ўйлаймизки ушбу ҳордиқ бизнинг тўпланиб қолган барча чарчоқларимизни тарқатиб, янада самарали ишлашимизда муҳим омил бўлади.

5.jpg

     Айтиш жоизки, ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан 18000 нафарга яқин аҳоли саёҳатга жалб этилди.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 16

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech