Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фахрийларга эҳтиром
7 May 2019

       Ромитан тумани “Пойжўй” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган Саттор Ҳайитов урушнинг оғир дамларини бошидан кечирган миллионлаб инсонларнинг бири. У қонли жанггоҳларда фашистларга қарши мардонавор курашди. Демакки, фашизм устидан қозонилган ғалабага, бугунги дориломон кунларга Саттор отанинг муносиб ҳиссаси бор. Унинг кўрсатган мардлиги кўксини орден ва медалларга тўлдириб турибди. Айни дамда 99 ёшни қаршилаган отахон икки ўғил, етти қиз, 30 дан ортиқ невара, 50 га яқин эвара, қолаверса, давлатимизнинг ардоғида.

      Байрам арафасида вилоят ҳокими Ўктам Барноев раҳбарлигидаги жамоатчилик вакиллари сафида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси А Ғуломов ҳам отахон хонадонига ташриф буюрди. Учрашувда вилоят ҳокими Ўктам Барноев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида ажратилган етти миллион беш юз минг сўм миқдоридаги пул мукофотини Саттор отага тантанали тарзда топширди. Шунингдек, отахонга вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам қимматбаҳо совғалар ҳам берилди.

        Бу каби самимий учрашувлар иккинчи жаҳон урушида қатнашиб қайтган ва бугунги кунда умргузаронлик қилаётган барча 48 нафар фахрийларимиз хонадонида бўлиб ўтмоқда.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 81

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech