Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фонднинг байрам туҳфаси
7 Sep 2019
   Меҳр-мурувват, саховат ва оқибат халқимизнинг бир неча минг йиллардан улуғланиб келаётган эзгу одатларидан бири ҳисобланади. Ана шу анъана Мустақиллигимизнинг 28 йиллик тантаналари муносабати билан яна бир бор намоён бўлди.

   Қоровулбозор тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Савира Асатова уч фарзандни тарбияламоқда. Аммо тақдир синовини қарангки, уларнинг икки нафарини жисмонан нуқсонли қилиб яратди.

2.jpg

  Ушбу қоракўзлар қарови, кунора лозим бўладиган дори-дармон ва муолажалар анчайин маблағни талаб этади.

   Яқинда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ходимларининг йўқлови оила аъзолари учун ҳам моддий, ҳам маънавий далда бўлди.

3.jpg

- Ана шундай кунларда халқимизнинг бир-бирига меҳрибончилиги, меҳр-мурувватлилигига яна бир бор тан бераман, - дейди С.Асатова. – Ўтган давр мобайнида маҳалла фаоллари, қўни-қўшнилар бир муддат бўлсада ёлғизлантириб қўйишгани йўқ. Гап фақатгина моддий ёрдамдагина эмас. Агар инсон очиқ чеҳра билан эшигингдан сўраб кирса, шунчаки ҳол-аҳвол сўрашнинг ўзи ҳам кишига анчагина руҳий мадад бўларкан.

4.jpg

Айтиш жоизки, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 1088 та ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 1

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech