Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бухорода фуқаролар йиғинлари раисларининг малакаси ошириш бўйича ўқув семинарлари бошланди
10 Jun 2019

Бухорода фуқаролар йиғинлари раисларининг малакаси ошириш бўйича ўқув семинарлари бошланди

Бухоро давлат университетида фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича 12 кунлик 88 соатлик ўқув семинарлари бошланди.

14.jpg

Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон ва Қоровулбозор туманларидаги фуқаролар йиғинлари раислари учун ташкил этилган семинарда вилоят маҳаллалар кенгаши масъул раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ходимлари, вилоятдаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирокчиларга соҳага оид янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти, фуқаролар йиғинида иш юритиш, аҳоли билан ишлар усуллари, маҳаллада меҳр-оқибат, аҳил қўшничилик муҳитини қарор топтириш, миллий қадриятлар, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш ва бошқа мавзуларда машғулотлар олиб боришди.

6.jpg


7.jpg

Машғулотлар аввалида фуқаролар йиғинлари раислари ўз билимларини тест синовидан ўтказиб олишди.

9.jpg

8.jpg

Ана шундай ўқув семинарлари Афшона тиббиёт коллежида эса Ромитан, Пешку ҳамда Вобкент туманлари раислари учун ҳам ташкил этилди.

Манба: Вилоят маҳаллалар кенгаши Ахборот хизмати / Кўришлар: 54

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech