Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Футболимиз келажаги”:  Чемпионликка йўл маҳалладан бошланади
14 Aug 2019

 Бугун мамлакатимизда миллионлар ўйини – футбол ривожини таъминлаш, ушбу спорт тури бўйича ёш иқтидорларни кашф этишда маҳалла тизимида бир неча йиллардан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Футболимиз келажаги” мусобақасининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

1.jpg

    Яқинда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган “Футболимиз келажаги” мусобақасининг вилоят босқичи баҳслари ҳам юртимизда умидли чарм тўп усталари етишиб чиқаётганлигининг ёрқин далили бўлди.

2.jpg

    Таъкидлаш жоизки, 9-10, 11-12 ва 13-14 ёш тоифасида ўтказилган футбол баҳсларининг маҳаллалараро босқичлари жами 1500 дан ортиқ жамоа таркибида 25680 нафардан зиёд маҳалла ёшларини қамраб олди.

3.jpg

   Вобкент тумани марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган мусобақанинг вилоят босқичида эса ҳар бир ёш тоифасида туман босқичларида сараланган 13 тадан, жами 39 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

7.jpg

   Муросасиз кечган баҳслар якунида 9-10 ёшлилар ўртасида Бухоро шаҳридаги “Авшормаҳалла” маҳалла фуқаролар йиғини фахрли 3 ўринни эгаллаган бўлса, Қоракўл туманидаги “Тайқир” маҳалла фуқаролар йиғини ёшларининг ғолиблик шоҳсупасини забт этишларига бир оз омад етишмади. Мусобақанинг мутлақ ғолиблиги эса футболга ихтисослашган спорт мактабига эга бўлган Шофиркон туманидаги “Бобур” маҳалласи ёшларига насиб этди.

8.jpg

   Шунингдек, 11-12 ёшлилар ўртасидаги баҳсда мусобақанинг доимий фаворитларидан бири Вобкент туманидаги “Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғини ўсмирлари, 13-14 ёшлилар баҳсида Ромитан туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари мутлақ ғолибликни қўлга киритишди.

4.jpg

    Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари вилоят маҳаллалар Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 26

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech