Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалла раислари мушоираси
12 Aug 2019

   9 август куни вилоят Ёшлар марказида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳудудий бўлими томонидан “Шеъриятга ошно бўлган асло кам бўлмайди” шиори остида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўртасидаги шеърхонлик танловининг Бухоро вилоят босқичи ўтказилди.

   Шеъриятга ошно бўлган ҳамда ижодкорлик қобилиятига эга маҳалла раисларини аниқлаш ва рағбатлантириш, буюк адибларимиз маънавий-адабий меросини, замонавий адабиётимиз ва шеъриятимизни ўрганиш орқали маҳаллаларда адабий муҳитни шакллантириш, маҳалла аҳлининг китобхонлик ва шеъриятга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда танловнинг барча шаҳар ва туманлар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 нафар фуқаролар йиғини раиси иштирок этди.

   Танловни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси А.Ғуломов кириш сўзи билан очиб берди.

5.jpg

   Иштирокчилар биринчи шартда мумтоз ҳамда замонавий адабиётимиз вакиллари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларга жавоб бериш асносида улар ижодидан намуналар ўқишган бўлишса, иккинчи шартда ўзи истаган замонавий ўзбек ҳамда жаҳон шеърияти ёки ўз ижодидан намуналар ўқиб беришди.

   Танлов якунида ҳамкасбларига нисбатан адабиёт соҳасидаги билими, ифодали ўқишдаги маҳоратини намоён этган Ромитан туман “Афросиёб”маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилдор Жумаева ғолиб деб топилди.

1.jpg

   Иккинчи ва учинчи ўринлар эса тегишли равишда Олот туман “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Меҳмон Қандимов ҳамда Когон шаҳар “Хўжабарги” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулбахор Ҳасановага насиб этди.

photo_2019-08-09_21-46-01.jpg

   Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва бадиий адабиётлар билан тақдирланди.

2.jpg

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 70

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech