Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Aug 2019

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика ҳамда Бухоро вилояти кенгашлари томонидан “Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгуси” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.   

   Анжуманда вилоят маҳаллалар кенгаши раиси А.Ғуломов тизимда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди.

   Ахборотда мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатьий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги алоҳида эътироф этилди.

   Таъкидланишича, жорий йил давомида Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳафтанинг ҳар пайшанба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” кунлари доирасида аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш мавзуларида жами 1200 дан зиёд тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

   Комиссияларнинг саъй-ҳаракатлари билан 799 та оилалардан 489 таси яраштирилди.

   Бугунги кунда 469 та фуқаролар йиғинлари биноларидаги кутубхоналарда 175825 мингдан зиёд турли хилдаги китоблар мавжуд.

   “Маҳаллаларда китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Маҳалла китобсеварлари”, “Китоб–эзгуликка етакловчи маёқ!” мавзусида маърифат ҳафталиклари ўтказилди.

   Ушбу ҳаракатлар натижаси сифатида Республика кенгаши томонидан маҳалла раислари ўртасида ўтказилган шеърхонлик танлови Республика босқичида Ромитан туманидаги “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилдор Жумаева мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

   2019 йил ўтган даврида 3 та янги маҳалла биноси қурилган, 1 та реконструкция қилинган, 13 та таъмирланган. Маҳалла фуқаролар йиғини моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида барча фуқаролар йиғини компьютер жамланмаси билан тўлиқ таъминланди.

   Бундан ташқари “Обод қишлоқ” дастуридан ўрин олган ҳудудларда жойлашган 23 та фуқаролар йиғини янгидан қурилиб, 10 таси капитал, учтаси жорий таъмирланмоқда. 1 та фуқаролар йиғини эса реконструкция қилинмоқда.

  Шунингдек Бухоро шаҳар, Вобкент, Бухоро, Когон, Ромитан, Шофиркон туманлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари фаолият юритишлари учун “Маҳалла маркази” мажмуаси бинолари фойдаланишга топширилди.                 

   Муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган етимларни қўллаб-қувватлаш, соғлиғини тиклаш ҳамда якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ва табиий офатдан жабр кўрган фуқаролардан тушган аризаларга асосан моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 2019 йил ўтган даври давомида 236 нафар оилага 65,2 млн. сўм маблағ сарфланган. Жумладан 48 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 13 млн. сўм, 8 нафар якка-ёлғиз кексаларга 2,2 млн. сўм, 14 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига 3,5 млн. сўм, 9 нафар кам таъминланган оилаларга 28,6 млн. сўм, 2 нафар табиий офатдан зарар кўрган оилаларга 6 млн. сўм ва бошқа мурожаатлар бўйича 73 нафар фуқарога 17,4 млн сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

   Анжуман сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 Матбуот конференциясида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси Ш.С.Жавлонов қатнашди.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 1

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech