Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳаллага нисбатан эътибор ва эътироф намунаси
29 Aug 2019

   Маҳаллани халқ виждони, дейишади. Негаки, бугун жамиятда олиб борилаётган ҳар ислоҳот, ҳар бир ўзгаришни бевосита маҳалла иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди.
   Шу боис ҳам сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарияти томонидан мазкур соҳа ходимларига алоҳида эътибор, рағбат қаратиб келинмоқда.
   Истиқлолимизнинг 28 йиллигини айниқса Қоракўл тумани Қозон маҳалласи аҳолиси алоҳида кўтаринки кайфият билан қарши олишди.
   Куни кеча ўқиб эшиттирилган Президентимиз Фармонига мувофиқ маҳкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Файзулла Бебутовнинг “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани нафақат унинг яқинлари, оила аъзолари, бутун маҳалла тизими ходимларининг ҳам қалбини фахру ифтихорга тўлдирди. 
   Асли мутахассислиги иқтисодчи бўлган Файзулла ака кўп йиллар давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган.
   Хусусан, туман ҳокими ўринбосари, Халқ банки бошқарувчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, Халқ демократик партияси туман кенгаши раиси сифатида қоракўлликлар меҳри ва ишончига сазовор бўлди.
      Шу боис ҳам жорий йилда бўлиб ўтган фуқаролар йиғини раиси сайловида қозонликлар бир овоздан унинг номини ёқлаб чиқишди.
    Ўтган қисқа вақт давомида Ф.Бебутов бошчилигида маҳаллада улкан ишлар қилинганлиги қарийб етмиш ёш остонасида турган Файзулла аканинг нафақат тажрибага, балки ташаббус, шижоат ва ғайратга ҳам бой эканлигини тасдиқлаб турибди.
   Хусусан ўтган давр мобайнида Файзулла ака раҳбарлигида ҳудудда 10 га яқин оила  яраштирилди, 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Ҳашар йўли билан икки юз тупга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Қабристон ободонлаштирилиб, бу ерда кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
   Эндиликда эса раис аҳоли билан бирга ҳудудда болалар спорт майдончасини ташкил этиш, кам таъминланган оилаларнинг барчасини тадбиркорликка жалб этиш орқали улар турмуш фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган. 
   Файзулла аканинг ана шундай эзгу ишларини амалга оширишда мустаҳкам соғлик, омад ва муваффақият тилаган ҳолда у кишини давлатимиз раҳбарининг юксак эътирофи билан муборакбод этамиз!


                                                                                      Аҳрор Ғуломов, 
                                                                                  Вилоят махаллалар кенгаши бошқаруви раиси

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 43

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech