Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Миллионлар ўйинида маҳалла ёшлари
13 Aug 2019

        Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анаънавий футбол мусобақасининг вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

2.jpg

    Дастлаб маҳаллалар, сўнгра шаҳар ва туманлар босқичларида зафар қучган 13-14 ёшли ўсмирлар иштирок этган биринчилик баҳслари ўзининг шиддати билан ажралиб турди.

3.jpg

    Баҳслар давомида рақибларига нисбатан ҳам техник маҳорат, ҳам жисмоний имконият ҳамда тактик ишланмалар борасида алоҳида ажралиб турган Ромитан туманидаги “Ромитан” ҳамда Бухоро туманидаги “Маданиятработ” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари финалда ўзаро куч синашишди. Муросасиз баҳс ромитанликларнинг 2-1 ҳисобида устунлиги билан тугади.

4.jpg

    Учинчи ўрин соҳибини аниқлаб берувчи баҳсда эса Когон туманидаги “Ниёз ҳожи” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари жондорлик тенгдошларини мағлуб этишди.

5.jpg

     Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари вилоят маҳаллалар Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирландилар.

6.jpg

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 44

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech