Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2 Jul 2019

    Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган муҳим ижтимоий сиёсий жараёнлар яъни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари Бухоро вилоятида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилган ҳолда кўтаринки руҳда ташкил этилди.

   Мазкур сайловларда 544 нафар фуқаролар йиғинлари раислари муқобиллик асосида сайлангани барчамизга маълум. Бугунги кунда ушбу сайланган фуқаролар йиғинлари раислари учун республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан вилоятимизда ҳам 12 кунлик ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

   Мазкур ўқув семинарларини ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси томонидан имзоланган йиғилиш баёни, ҳамда 2019 йил 31 майда Бухоро вилояти ҳокими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раиси Ў.Барноев томонидан тасдиқланган йиғилиш баёни ва тадбирлар дастурига асосан, вилоятнинг 4 та минтақасида 2 мавсум давомида ўқувлар ташкил этилди.

   Барча ҳудуларда ўқув жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши томонидан тасдиқланган  88 соатлик Ўқув дастури асосида олиб борилмоқда.

   Бухоро вилоятида ўқув семинарларини белгиланган талаблар асосида юқори савияда ташкил этиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, ўқув машғулотларини олиб борувчи 24 нафар профессор-ўқитувчи ҳамда амалиётчи мутахассислар таркиби шакллантирилди ҳамда уларнинг 8 нафари 22-23 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этиб, қисқа муддатли малака оширишдан ўтказилди.

   Ҳар бир минтақадаги ўқув муассасасида 25 нафар тингловчига мўлжалланган аудиториялар интерфаол дарс жараёнларини олиб боришга мослаштирилган ҳолда (видепроектор, флебчарт доска, маркер,телевизор) каби анжомлар билан тўлиқ жиҳозлантирилди. Тингловчилар учун ҳар бир ўқув хонасида хонани совутиш мосламалари ва тоза ичимлик суви ташкил этилди. Бундан ташқари узоқ худудлардан келиб кетувчилар учун автотранспорт хизмати ташкил этилди.

   Жорий йилнинг 10-22 июн кунлари ташкил этилган 1 мавсум ўқув семинарларида 2 та минтақада 8 та шаҳар ва туманлардан жами 279 нафар раислар малака оширдилар. 1-минтақа ўқувлари Бухоро давлат университетида Бухоро, Когон шаҳарлари, Когон, Қоравулбозор, Бухоро туманларидан 153 нафар ҳамда 4-минтақа Буюк бобокалонимиз таваллуд топган Афшонадаги тиббиёт коллежида Пешкў, Ромитан ҳамда Вобкент туманларининг 126 нафар раислари ўқувларда фаол иштирок этдилар.

   Шуни алоҳида такидлаш лозимки, мазкур ўқувларда фуқаролар йиғини раислари ўқув семинаридан олдинги билимларини баҳолаш мақсадида кириш ҳамда ўқув семинарлари давомида эгаллаган натижаларини ўрганиш учун чиқиш тестларидан ўтказилмоқдалар. Бу эса тингловчиларни ўқув семинари давомида ҳар кунлик дарсларни катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўзлаштиришга ундамоқда.

   Айни кунларда 24 июндан 6 июлга қадар давом этадиган 2 мавсум ўқув семинарларида 2 та минтақада 5 та туманлардан жами 265 нафар раислар малака оширмоқдалар. 2-минтақа ўқувлари Қоракўл туманидаги 5-сон иқтисослашган давлат умумтаълим мактабида (ИДУМ) Қоракўл, Олот, Жондор туманларидан 140 нафар ҳамда 3-минтақа Ғиждувон туманидаги Агроиқтисодиёт коллежида Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманларининг 125 нафар раислари ўқувларда фаол иштирок этмоқдалар.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 31

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech