Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Вилоят кенгаши бошқаруви раиси ногиронлиги мавжуд фуқаро ҳолидан хабар олди
18 Jul 2019

   Бухоро шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жамшид Ҳусаинов 2018 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли саломатлигини йўқотган эди.

1 расм.jpg

   Яқинда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси А.Ғуломов ушбу хонадонда бўлиб, бемор аҳволидан хабар олди ҳамда унга ногиронлик аравачасини топширди.

5 расм.jpg

   - Тўшакка михлангандан сўнг меҳрга, оқибатга кўпроқ ташна бўлар экансан, - дейди Жамшид Ҳусаинов. – Шукр, маҳалладошларим ана шундай оғир дамларимда ўз оқибатларини кўрсатишди. Вилоят кенгаши бошқаруви раисининг эътибори эса... Буни сўз билан ифодалай олмайман. Аслида гап улар томонидан берилган аравачада эмас. Кўнгил сўраб келганларининг ўзи мени кўнглимни бир неча баробар кўтарди. Мени кимдир сўраб келдими, демак мен кимгадир керак эканман. Шу боис, ўзимга аҳд қилдим: касалликка бўйин бериш йўқ. Тез орада дардни енгиб, майли аравачада ўтирган ҳолатда ҳам меҳнат қилишга, жамиятга нафим тегишига ҳаракат қиламан

2 расм.jpg


Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 26

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech