Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Вилоят Маҳалла маркази фойдаланишга топширилди
28 Aug 2019

    Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрам тантаналари арафасида вилоят Маҳалла маркази биноси фойдаланишга топширилди.

2.jpg

    Жамият бошқарувининг бир неча минг йиллик синовларидан ўтган маҳалла институти бугун ҳудудларда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилувчи, соғлом муҳитни қарор топтириб, ёшлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширувчи тузилма сифатида ўзини намоён этмоқда.

3.jpg

        Албатта ҳар қандай тузилманинг самарали фаолият юритиши биринчи навбатда яратилган шароит билан баҳоланади. Мазкур мақсадда муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4944-сонли фармони фуқаролар йиғини фаолиятини янги босқичга кўтариш, улар моддий-техник базасини яхшилашда муҳим дастуриламал бўлди.

5.jpg

  Ўтган давр мобайнида давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони асосида вилоятимиздаги бешта туманда замонавий “Маҳалла маркази” мажмуалари фойдаланишга топширилди. Йигирма иккита фуқаролар йиғини биноси қуриб битказилди. Элликка яқин маҳалла идораси эса замонавий кўринишда мукаммал таъмирланди. Барча фуқаролар йиғини замонавий компьютерлар билан таъминланди. Шаҳар ва туман кенгашлари бошқаруви раислари учун хизмат автомашиналари ажратилди.

6.jpg

  Шунингдек, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” лойиҳалари доирасида 25 та маҳалла идораси янгидан қурилиб, 14 та идора капитал таъмирланмоқда.

  Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида фойдаланишга топширилган мазкур мажмуа эса маҳалла тизими ходимлари учун энг катта байрам совғаси бўлди.

9.jpg

  Вилоят “Маҳалла” маркази мажмуаси очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлоновлар юқоридаги рақамларни қайд этиш асносида мамлакатимизда маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш, соҳа ходимларининг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида фикр билдиришди.

  Айтиш жоизки, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг 2,5 миллиард сўмга яқин маблағи эвазига барпо этилган мазкур иншоотдан ўрин олган иш кабинетлари, мажлислар зали, спорт хонасида вилоят ҳамда Бухоро шаҳар кенгашлари мутахассис-ходимларининг муносиб ишлашлари ва дам олишлари учун барча шарт-шароит яратилган.

Манба: Бухоро вилоят Маҳаллалар кенгаши / Кўришлар: 61

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech