Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Aug 2019

   Бухорода мустақиллик байрами асосий тантаналаридан бири Қоракўл туманида бўлиб ўтди. Савол туғилади: Нега Қоракўл? Байрам қилиш учун шаҳарга яқинроқ эмас, айнан чегара туманлардан бирига бориш керак? 

  Сабаби оддий, бу йил Қоракўлда олиб борилган ўзгаришлар, туман марказининг буткул қайта қурилиш нафақат ушбу туман, балки бутун вилоят ҳаётида ҳам ўзига хос ҳодиса бўлди.
Муҳтарам Президентимиз жорий йил 29-30 март кунлари вилоятимизга ташрифлари чоғида  анчадан буён қаровсиз қолган, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш сифати паст бўлган Қоракўл тумани маркази бош режасини Мирзачўл тумани мисолида ишлаб чиқиш борасида топшириқ берган эдилар.

   Ана шундан сўнг ўтган беш ой мобайнида тумаан маркази улкан ҳашар майдонига айланди. Ҳашар десак, муболаға бўлар, чунки бу ерда ҳеч ким текинга ишламади. Ҳар бир объектнинг буюртмачиси, пудратчиси, қурувчилари, олинадиган иш ҳақлари аниқ бўлди.
   Қисқа муддатда туман маркази таниб бўлмас қиёфага кирди. Йўллар асфальтланди, ичимлик сув таъминоти барқарорлаштирилди. Кўчаларнинг тунги кўринишида ёруғлик инди. Энг асосийси туман марказида йигирмадан ортиқ йирик, замонавий лойиҳадаги иншоотлар барпо этилди. Янгидан қурилган амфитеатр, Хотира майдони, маданият саройи, Давлат хизматлари маркази, Агробанк, Халқ банки, Кадастр идораси, буткул қайта чирой очган мактаб, тиббиёт коллежи, бозор, тиббиёт маркази.... Ҳар бири туман меъморий қиёфасига буткул янгилик билан бирга тараққиёт шукуҳини олиб кирган, қоракўлликлар шу вақтгача фақат орзусидагина тасаввур этган ушбу бинолар умумлашиб, шаҳарчанинг уйғун қиёфасини вужудга келтирди.

 Албатта бу ўзгаришларнинг барчаси туман маҳаллаларида яшовчи кишиларга ўзгача байрам шукуҳини тортиқ этди. Аммо шу куни Қоракўл маҳалла тизими фаоллари икки карра байрам қилди. Ахир ўша мажмуа таркибида туман маҳаллалар кенгаши, Хўжалар маҳалла фуқаролар йиғини, аёллар ижтимоий мослаашув маркази ҳамда кутубхонани ўз ичига қамраган туман маҳалла маркази мажмуаси ҳам бор эди-да!

   Айтиш жоизки, бу каби бунёдкорлик ишлари вилоят ҳаётининг узвий қисмига айланиб қолди. Хусусан, пойдевори ташланган, Бухоро Сити, қирилиш ишлари якунланаётган, Марказий Осиёдаги энг йирик савдо маркази, 36 та Обод қишлоқ, Бухоро шаҳрида қурилаётган 200 дан ортиқ кўп қаватли уй-жойлар, Универсал спорт мажмуаси, шунингдек хусусий секторда барпо этилаётган 500 га яқин йирик объектлар яратувчан халқнинг бунёдкор кайфиятидан далолат бермоқда.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 2

Бошқа янгиликлар:

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech